Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионатларида янги жамоавий рекорд ўрнатди

4 июл 2026, 09:45
Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг 1/16 финалидан ўрин олган Аргентина ва Кабо-Верде терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди.

Ўйиннинг 29-дақиқасида ҳужумчи Лионель Месси ҳимоячи Лисандро Мартинеснинг узатмасидан сўнг аргентиналикларни олдинга олиб чиқди. Шу тариқа, Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионатларидаги кетма-кет саккизинчи ўйинида биринчи бўлимда гол уришга муваффақ бўлди — бу янги жамоавий рекорддир.

Аргентина ЖЧ-2026нинг 1/8 финалига йўл олди. Турнирнинг кейинги босқичида амалдаги жаҳон чемпионлари Миср билан тўқнаш келишади. Кабо-Верде терма жамоаси эса мусобақани тарк этди.

Жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасидаги Аргентина ва Миср терма жамоалари ўртасидаги учрашув АҚШнинг Атланта шаҳридаги "Мерседес-Бенц Стэдиум" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин сешанба куни, 7 июлга режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›