Месси Кабо-Верде билан ўйинда Аргентина терма жамоаси нима сабабдан қийинчиликка дуч келганини тушунтирди

4 июл 2026, 11:00
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финалидан ўрин олган Кабо-Вердега қарши ўйин (қўшимча вақтда 3:2) ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди, шунингдек, ушбу баҳсда жамоада қандай муаммолар юзага келганини қайд этди.

"Бу миллий терма жамоа ҳамиша курашади ва охиригача курашишда давом этади.

Бугун биз тўп назорати нақадар муҳимлигини англаб етдик, чунки буни ҳар доим ҳам уддалай олмадик. Таркибимизда бош билан яхши ўйнайдиган футболчилар бор ва бугун бундан максимал даражада фойдаланишнинг уддасидан чиқдик. [Аммо] биз сифатли прессинг уюштира олмадик, чизиқларимиз бир-биридан жуда узоқлашиб кетди. Рақиб тўпга эгалик қилди ва бизни югуришга мажбур этди, чунки жамоамиз рақибга босим ўтказа олмади", — дея Мессининг сўзларини келтиради Аргентина терма жамоаси матбуот хизмати X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com