UZ

Сўнгги янгиликлар

01:14"WhoScored" АПЛнинг мавсум рамзий термасини тузиб чиқди  1 00:54Славче Войнески матбуот анжуманида рус, турк, инглиз тилларида гаплашди, ўзбек тилини ҳам ўрганмоқчилигини айтди  2 00:26Ҳелайфи: "Реал" Мбаппега биздан кўра кўпроқ тўламоқчи эди"  8 00:06Денис Коростиченко: "Пахтакор" биздан кўра кучли кўринмади"  2 23:52«Камида дурангга муносиб эдик. Қўлни туширмай курашишда давом этамиз» - Андрей Шипилов «Динамо»нинг аламли мағлубияти, омадсизликлар ва кейинги турлар ҳақида  3 23:31Златан Ибрагимович: "Италия - бизники!"  4 23:17Лазаревич матбуотдан норози бўлди  8 22:41Эрик тен Хаг: "Исталган эра қачондир тугайди. Биз "Сити" ва "Ливерпуль" билан курашамиз"   9 22:16"Манчестер Юнайтед" Кавани кетишини тасдиқлади  2 21:57Миржалол Қосимов: "Агар ВАР бўлганида, учта пенальти тепишимиз керак эди"  14 21:35Лопес: "Испаниялик дарвозабон жамоа билан бирга эмас. У ҳақда кейинроқ билиб оласиз"  2 21:10Суперлига. "Локомотив"- "Пахтакор" 0:2. Highlights  4 21:07Суперлига. "Қизилқум"- "Сурхон" 2:0. Highlights  3 20:58Суперлига. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Қизилқум" Навоийда зафар қучди, АГМК Самарқандда иродали ғалабани нишонлади  79 20:40"Андижон" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлаган учрашувдан галерея  3

Месси ФИФА талқини бўйича ҳам энг яхши футболчи деб топилиши керак(ми?) Янгиликлар

Месси ФИФА талқини бўйича ҳам энг яхши футболчи деб топилиши керак(ми?)

Душанба куни Цюрихда тантанали маросим бўлиб ўтади, унда ФИФА бир неча номинациялар бўйича йил мукофотларини топширади. Энг ҳаяжонлиси йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган мукофот саналади.

Мукофотга ким лойиқ?

ФИФАнинг энг яхши футболчиси совринига даъвогарларнинг якуний рўйхатига уч футболчи - Лионель Месси, Роберт Левандовски ва Муҳаммад Салоҳ киритилди. Асосий кураш аргентиналик ва польшалик ҳужумчилар ўртасида кечиши шубҳасиз. Кузда улар France Football журнали томонидан ўтказилган "Олтин тўп" мукофоти учун кураш олиб боришди. Журналистларнинг овоз бериш натижаларига кўра, Месси биринчи ўринга лойиқ деб топилди. Аргентиналик футболчига фаолиятидаги еттинчи "Олтин тўп"нинг тақдим этилиши мутахассислар ва мухлислар орасида катта шов-шувга сабаб бўлди. Кўпчилик Левандовски мукофотга кўпроқ лойиқ эканлигига ишонган ва ФИФА томонидан ўтказиладиган маросимда унинг бош мукофотга лойиқ кўрилишига ишонишда давом этмоқда, аммо...


Мезонлар ва қоидалар қандай?

Муаммони тўлиқ англаш учун ФИФА расмий веб-сайтига кирамиз ва овоз бериш мезонлари ҳақида танишамиз. Муҳим жиҳати шундаки, мукофот 2021 йил доирасида эмас, балки мавсум доирасида – 2020 йил 8-октабрдан 2021 йил 7 августгача эришилган ютуқлар учун берилади. Аввалроқ ФИФА Европа мавсумининг анъанавий вақтини – июлдан июлгача қўллаган эди, бироқ пандемия бошланиши билан мавсум вақти вақтинча ўзгарди ва вазият ҳам бошқача кўриниш олди. Бир йил олдин Роберт Левандовски ишончли тарзда совринни қўлга киритган мавсумда (The Best FIFA Football Awards) ФИФА 2019 йилнинг июлидан 2020 йилнинг октябригача бўлган давр учун мукофотни тақдим этганди. Ҳозир ФИФА яна мавсум вақтига чирмашиб олди.

Бу эса шуни англатадики, Лионель Мессининг "ПСЖ"даги натижалари умуман инобатга олинмайди.

Янада аниқроқ тушунча берамиз. Мукофот нима учун тақдим этилади? ФИФА сайтига мурожаат қиламиз ва гувоҳи бўламиз: "Мукофот ўйинчининг натижалари ва унинг майдондаги ва ундан ташқаридаги умумий хатти-ҳаракатлари асосида берилади".

Давом этамиз. Овоз беришда кимлар иштирок этади? Овоз берувчилар тўрт гуруҳдан иборат: терма жамоаларнинг амалдаги мураббийлари, терма жамоаларнинг амалдаги сардорлари, журналист-экспертлар ҳамда ФИФА сайтидаги мухлислар. Тўртта ҳакамлар ҳайъати гуруҳининг ҳар бири бир хил овоз бериш имкониятига эга эканлиги кўрсатилган. Овоз беришда фақат битта чеклов мавжуд - жамоа сардорлари ўзлари учун овоз бера олмайдилар. Яъни, Роберт Левандовски ва Лионель Месси ўзларини кучли учликка кирита олмайди (ҳар бир ҳакамлар ҳайъати аъзоси ўйинчиларни учинчи ўриндан биринчи ўрингача тартибда овоз беради).


Совринни ким қўлга киритади?

Келинг, энг яхши уч финалчининг 2020 йил 8 октябрдан 2021 йил 7 августгача бўлган кўрсаткичларига назар солайлик.

Муҳаммад Салоҳ: "Ливерпуль" таркибида 51 ўйинда 31 гол ва 6 голли узатма, Миср термаси сафида 2 ўйинда 2 гол урган. Ушбу давр мобайнида 53 та ўйинда 0 та сариқ ва 0 та қизил карточка олган.

Роберт Левандовски: "Бавария" таркибида 40 ўйинда 48 гол ва 9 голли узатма, Бундеслига тўпурари, Польша сафида 10 ўйинда 8 гол ва 2 голли пас муаллифи, 50 ўйинда 5 сариқ ва 0 қизил карточка олган.

"Бавария" таркибида Германия чемпионлигини қўлга киритди, Польша терма жамоаси билан эса Евро-2020 гуруҳ босқичидан ўта олмади.

Лионель Месси: "Барселона" сафида 47 ўйинда 38 гол ва 14 голли узатма, Ла Лиганинг энг яхши тўпурари, Аргентина сафида 13 ўйинда 6 гол ва 5 голли узатма, Америка кубогининг энг яхши футболчиси (турнирнинг энг яхши тўпурарларидан бири), ушбу даврда 60 та ўйинда 6 та сариқ ва 1 та тўғридан-тўғри қизил карточка олган.

"Барселона" сафида Испания кубогини, Аргентина билан Америка кубогини қўлга киритди.

Кўриб турганингиздек, объектив равишда соврин Лионель Мессига берилиши керак. Асосий аргумент Америка кубоги бўлиб, ҳужумчи финалда ўзини кўрсата олмаган бўлса-да, турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Бироқ шуни унутмаслигимиз керакки, совринни ким қўлга киритишида овоз берувчиларнинг ўрни ҳам беқиёс. Келинг, натижа қандай бўлишини кузатамиз, бунинг учун сабр қилиш керак.

Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика