


"Хайрлашиш ёқимли бўлмаса-да, бошқача кетишни хоҳлагандим... Шу ерда қолиш учун ҳаммасини қилдим. Клубда мен билан бирга бўлганларнинг ҳамма-ҳаммасига миннатдорчилик билдираман. Мухлислар мени ҳар доим қўллаб-қувватлашди, мен ҳам шу либос ҳурмати ўша муҳаббатни қайтардим, боримни бердим. Мен кетяпман, аммо бу видолашув эмас, кейинроқ кўришамиз. Visca el Barça!!!", – дея ёзди Месси ўз Instagram саҳифасида.



