Месси бўлажак ўйин қайдномасига киритилди

Omonjon To`xtamirzayev
1 апр 2023, 00:00
"Интер Майами" аргентиналиксиз қийналгани турган гап.

Месси бугун МЛС доирасидаги "Чикаго Файр"га қарши ўйинда майдонга туша олади. Аргентиналик "Интер Майами" учун плей-офф йўлланмасини қўлга киритишдаги ушбу муҳим баҳс қайдномасига киритилди.

Лионель Месси жамоасининг охирги уч ўйинини ўтказиб юборди. "Интер Майами" ушбу оралиқда бирор марта ғалаба қозона олмади. Бундан ташқари шу 3 ўйиндан биттаси АҚШ Кубоги финали эди. Мессининг Майамидаги статистикаси шунчаки ажойиб - 12 ўйинда 11 та гол ва 5 ассист.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: ESPN