Месси бир йўла иккита рекордни ўрнатди

Khoja
21 июн 2024, 10:00
Бугун Копа Америка-2024 мусобақасига старт берилди.

Очилиш учрашувида Аргентина Канадани 2:0 ҳисобида таслим этди. Учрашувда аргентиналиклар сафида Лионель Месси илк дақиқалардан ҳаракат қилди.

Бугунги учрашув Месси учун Копа Америкадаги 35-си бўлди. Шу тариқа, саккиз карра «Олтин тўп» соҳиби ушбу мусобақада энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланди.

Шунингдек, АҚШдаги турнир Месси учун 7-си бўлди. Бу ҳам аргентиналиклар орасида рекорд ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com