

"Барселона" етакчиси Лионель Месси "Атлетико"нинг "Ливерпуль" устидан қозонилган ғалабасига изоҳ берди. Эслатиб ўтамиз, Сауль Ньигеснинг Алиссон Бекер дарвозасига урган голи ўйин тақдирини ҳал қилди.
"Мен "Атлетико"нинг "Ливерпуль" устидан қозонилган ғалабасидан ҳайрон бўлмадим. Бу жуфтлик ўртасида тенг кураш кечади. "Атлетико" исталган жамоага қарши баҳслашишга тайёр, улар Чемпионлар Лигасида доим рақобатбардош бўлишган. Симеоне буюк ишларни амалга оширди. Ўйинчилар келишади ва кетишади, аммо "Атлетико" катта куч бўлиб қолаверади. Симеоненинг ғоялари иш бермоқда", - дейди Месси.



