Месси 7-8 ҳафтага сафдан чиқди, "Эль Класико" 8 ҳафтадан кейин бўлади

Narzulla Saydullayev
26 сен 2015, 21:38
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Лас-Пальмас»га қарши ўйинда (2:1) жароҳат олди.

Тиббий кўрик аргентиналик футболчининг ўнг тиззаси шикастланганини кўрсатди. Месси тахминан 7-8 ҳафтага сафдан чиққани айтилмоқда.

Футболчи рақиб футболчиси Педро Бигас билан тўқнашув вақтида жароҳат олди. Маълумот учун, 8 ҳафтадан сўнг "Реал" - "Барселона" учрашуви бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›