

Ишқибозлар меҳмонхона олдида қўшиқлар куйлаб, футболчиларнинг исмини айтиб бақиришаётган эди. Бир қанча вақтдан сўнг ўйинчилар мухлислар олдига чиқишди, жамоа сардори Рафаэль Маркес уларга мурожаат қилиб, шовқинни бас қилишларини сўради.


"Бизни қўллаб-қувватлашаётганидан хурсандмиз. Ўз жамоам номидан уларга раҳмат айтаман, бироқ ҳозир дам олиш учун имкон беришингизни сўраймиз. Жамоани муҳим баҳс кутиб турибди ва ўз ўйинимиз билан сизларни хурсанд қилмоқчимиз. Илтимос, шовқин қилманг" - деди Маркес.

Жанубий Корея - Мексика учрашуви бугун, 23 июнь куни Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.



