UZ

Сўнгги янгиликлар

16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  5 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  0 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  7 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  10 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  2 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  0 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   7 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  28 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   12

"Меҳмонхонада қолиб, оилам билан скайп орқали суҳбатлашяпман". Тедеско коронавирус туфайли ўзгарган Москва ҳаёти ҳақида гапирди Янгиликлар

"Меҳмонхонада қолиб, оилам билан скайп орқали суҳбатлашяпман". Тедеско коронавирус туфайли ўзгарган Москва ҳаёти ҳақида гапирди

Москванинг "Спартак" клуби бош мураббийи Доменико Тедеско коронавирус пандемияси шароитида ўз вақтини қандай ўтказаётганини маълум қилди.

"Мен ёлғиз яшайман, албатта, бу ёмон ҳолат. Рафиқам ва 3 ёшли қизим айни пайтда Германияда, мен улар билан скайп орқали мулоқот қилиб турибман. Меҳмонхонада мураббийлар штабидан фақат икки киши турибмиз. Ҳеч бўлмаса, биргаликда кофе ичишимиз мумкин. Бир нечта тамаддихоналар ишлаяпти. Яқин атрофда 25 киши ишлайдиган италья ошхонаси бор эди, ҳозир у ерда фақат 6 киши ишлаяпти. Метро ҳамон очиқ ва таъсирли кўринишда: олдин у ерда одам кўп, қадам босиш учун жой топишга қийналардингиз, ҳозир эса бўш.

Ишимга келадиган бўлсак, биз тўхтадик ва кутяпмиз. Мен меҳмонхонада қолдим, ҳеч қаерга кетмайман. Ҳаммаси 5 минг кишилик тадбирларнинг тақиқланишидан бошланганди. Кейин эса миқдор 50 кишига қисқартирилди, аслида, ўйнашнинг иложи ҳам йўқ эди. Футбол расман 10 апрелга қадар тўхтатилди, машғулот ҳам ўтказмаяпмиз. Табиийки, ҳаммаси изига тушгач, мавсумни қайта бошлаш учун имкон бўлади, деб умид қиляпмиз. Саломатлик биринчи ўринда туради.

Мен бу вақтдан маълумотларни таҳрир қилиб, бўлажак машғулотларга тайёрланиш учун фойдаланман. Умид қиламанки, кейинги тур 10 апрелда бўлади. Биз футболчиларга уйда қолиб оила аъзоларига вақт ажратиш учун 7 кун вақт бердик", — деди Тедеско "Tuttomercatoweb" интернет-нашрига берган интервьюсида.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика