

Эслатиб ўтамиз, Саванье баҳс охирида Мбаппега нисбатан қўполлик ишлатган эди. Бундан ғазабланган ёш форвард рақибини туртиб юборди. Кейинроқ Мбаппе 3та учрашувга дисквалификация қилинди.
Бироқ Саваньенинг жазоси жиддийроқ бўлиб чиқди. Лига раҳбарияти хавбек 5та учрашувда иштирок этмаслиги ҳақида қарор қабул қилди.



