Мбаппе ПСЖни Бернарду Силвани сотиб олишга кўндирмоқчи

Sherzod Nurmatov
25 янв 2023, 18:58
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция клубидан "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани сафига қўшиб олишни истамоқда, деб хабар берди "Daily Mail".

Манбага кўра, Силва фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириш ҳақида ўйламоқда.

28 ёшли ярим ҳимоячининг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Силва жорий мавсум АПЛда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Мбаппе ва Силва 2015-2017 йилларда "Монако"да бирга ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail