UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02А Серия. "Болонья" ва "Лацио" кучли тўртликка кириб олиш имкониятидан фойдалана олмади  2 01:55Илёс Зейтуллаев: "Чемпионлик учун кураш ҳақида гапиришга ҳали эрта"  0 01:13Миржалол Қосимов: "Айримлар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишгандек"  1 01:08"Барселона" яна бир турнирда чемпионга айланди. Бу сафар академия вакиллари Европада тенгсиз бўлишди  2 00:32"Свет йўқ". "Барселона" - "Интер" ўйини эртага ўтказилмаслиги мумкин  8 23:48"Ливерпуль" клуб тарихидаги энг йирик трансфер бюджетларидан бирига эга бўлади  4 23:30Суперлига. Абдухолиқовнинг голи ОКМКнинг мағлубиятсиз сериясини тўхтатди  0 23:25Ўзбекистонлик футболчи Англия клуби йиғинида иштирок этади  6 23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  3 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  7 22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  19 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  2 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  23 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  8 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0

Мбаппе: "Олимпия ўйинларида иштирок этиш ёки этмаслигим бир инсоннинг қарорига боғлиқ" Янгиликлар

Мбаппе: "Олимпия ўйинларида иштирок этиш ёки этмаслигим бир инсоннинг қарорига боғлиқ"

Футболчи Париж-2024 Олимпия ўйинларида ватани шарафини ҳимоя қилмоқчи.

ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинларида иштирок этишни истаётганини маълум қилди. Футболчи август ойида ўтказиладиган мусобақада иштирок этиш учун "Реал" ёки ПСЖ клубларидан қайси бири рози бўлиши кераклиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

"Ҳар доим Олимпия ўйинларида иштирок этишни истаганман. Ниятим ўзгаргани йўқ. Олимпия ўйинларида ўйнасам, бу орзу бўлади. Агар менга рухсат беришмаса, нима дейишса шуни қиламан. Бу бўйича қарор қилиш бир инсонга боғлиқ. Ўша инсон ҳали менга жавоб бергани йўқ. 

Олимпиядага бориш, бормаслигимни қайси клуб ҳал қилади? Биласизми, ПСЖ – амалда мен билан шартномаси бор бўлган ягона клуб", -дейди Килиан Мбаппе. 

Аввалроқ, ОАВда Мбаппе "Реал" билан шартнома имзолаб бўлгани, Мадрид клуби эса футболчини Олимпия ўйинларига қўйиб юборишни истамаётгани хабар қилинганди. Бироқ, Мбаппенинг ўзи Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинларида иштирок этишни жуда хоҳламоқда. Франция президенти Эммануеэль Макроннинг шахсан ўзи вазиятга аралашиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Маълумот учун, Париж Олимпиядаси 2024 йилнинг август ойида ўтказилади. Мбаппе эса шу ёзда клубдан кетиши аниқ бўлиб улгурган. Футболчи ўша вақтда янги клуби билан, яъни катта эҳтимол "Реал Мадрид" клуби билан шартнома имзолаган бўлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика