UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  2 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  2 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7

Маурицио Сарри: “Европада ўйнаш ҳар доим оғир” Янгиликлар

Маурицио Сарри: “Европада ўйнаш ҳар доим оғир”

“Челси” бош мураббийи Маурицио Сарри Европа Лигаси гуруҳ босқичи 3-тури доирасида БАТЭга қарши учрашув олдидан фикрларини билдириб ўтди.

Бугунги матбуот анжуманида Сарри ротацияни тўғри амалга ошириши кераклиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.

"БАТЭга қарши беллашув катта муаммо туғдирмайди. Чунки биз сўнгги ўйинимиздан 5 кун ўтиб майдонга тушамиз. Асосий муаммо - якшанба куни "Борнмут"га қарши тўқнашув бўлади. Бизда тикланиб олишимиз учун 65 соат вақт бўлади. Шунинг учун, биз бу ҳақда бош қотиришимиз ва эхтиёткор бўлишимиз керак. Масалан, Жоржиньо Италия терма жамоасида икки ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди ва МЮга қарши деярли 100 дақиқа тўп сурди. У дам олиши керак”.

Эртага Азар ўйнамаслиги аниқ. Унинг оёғи орт қисмида муаммо борлиги туфайли бу учрашувни ўтказиб юборади. Кейинги ўйинларда унга имконият беришга интиламиз” – деди Сарри.

Гарчи “аристократлар” ҳисобида 2 ўйиндан сўнг 6 очко бўлса-да, Сарри эртанги ўйин осон бўлмаслигини қайд этиб ўтди.

“Европада ўйнаш ҳар доим оғир. Рақибимиз бу мавсумда ҳаммаси бўлиб 4 марта мағлубиятга учраган ва улар учун мавсум яқин орада ўз ниҳоясига етади. Меҳмонда беларусь клуби яхшироқ натижа қайд этмоқда. Эртага оддий баҳс бўлмайди”, - дея Саррининг сўзларини келтирди “Челси” расмий сайти.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика