UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  1 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  13 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  21 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  65

Матбуот анжумани. Баҳодир Аҳмедов: "Жаҳон чемпионатига тайёргарлик яхши кетмоқда" Янгиликлар

Матбуот анжумани. Баҳодир Аҳмедов: "Жаҳон чемпионатига тайёргарлик яхши кетмоқда"

Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Литвада ўтадиган 2021 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этади.




Футзал терма жамоамиз 13 август санасида Тошкентдаги машғулотларни якунлаб, Мадрид ва Порту шаҳарларида ўтадиган хорижий йиғинга йўл олади.

Футзалчиларимиз мазкур йиғинлар давомида Испания, Португалия, Аргентина каби дунёнинг етакчи терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади. Шундан сўнг, вакилларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Литва пойтахти Вилнюс шаҳрига етиб боради.

Бугун ЎФА мажлислар залида терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ва ўйинчилар Даврон Чориев, Анасхон Раҳматов, Аббос Элмуродов.




"Авваламбор ассалому-алейкум. Кайфиятларимиз аъло даражада. Йиғинларимиз жуда яхши ўтмоқда. Йигитлар машғулотларда астойдил ишлашмоқда. Яратиб берилган шароитлар учун Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдирамиз", - дейди Баҳодир Аҳмедов.

"Футзалчиларнинг кайфияти яхши. Машғулотларимиз қувноқ кайфиятда давом этяпти. Хориждан келган мураббийлар, ўзимизнинг мутахассислар ҳар томонлама тайёрлашмоқда", - дейди Даврон Чориев.




"Тайёргарлик режадагидек кетмоқда. Камчиликлар йўқ. Ҳаммаси яхши", - дейди Анасхон Раҳматов. 




"Ҳар бир ўйинда катта иштиёқ билан ўйнаб халқимиз олдида юзимиз ёруғ бўлишини истаймиз", - дейди Аббос Элмуродов. 



- Таиланд билан қолаверса Эрон билан баҳсда беш киши бўлиб чиққанда рақибга қарши ўйнаш ва ўзимиз беш киши бўлиб ҳаракат қилишда муммолар кўзга ташланди. Ушбу жиҳат устида машғулотларда ишландими?
- Машғулотларда ҳар куни ишламоқдамиз. Бешталикда бошида яхши ўйнаётган эдик. Аргентина, Эрон билан бу яхши чиқди. Кейинчалик пасайиш бошланди. Уч кундан бери мазкур жиҳат устида ишламоқдамиз.

- Терма жамоамиз ўртоқлик учрашувларида Португалия, Аргентина, Ангола билан куч синашиши маълум бўлган. Мазкур терма жамоалар гуруҳдаги рақиблардан келиб чиқиб танландими ёки шунчакими?
- Ўртоқлик учрашувлари гуруҳдаги рақиблардан келиб чиқиб танланади. Гуруҳимизда Россия терма жамоаси бор. Улар Португалияга ўхшаб ўйнайди.



- Олдинги мундиалдан сўнг таркиб ўзгариб кетди. Ҳозирда қай даражада ўзингиз истаган таркибни йиға олдингиз? Солиштириш мумкинми?
- Олдинги Жаҳон чемпионатида қатнашган таркиб кучли эди. Айни пайтда улардан 2-3 нафари терма жамоада ўйнамоқда. Умуман олганда таркиб ёшарди. Якуний таркибга кираётган ўйинчиларнинг ҳаммаси жисмоний томондан яхши, техник ва тактик кўникмаларга эга.

- Мураббийлар штабида хорижлик мураббийларнинг иш бошлаши сизга қанчалик ёрдам бермоқда?
- Ушбу мураббийлар бизга 2016 йилги Осиё чемпионатида кўмаклашган. Уларни жуда яхши биламиз. Ўз ишининг усталари, дея оламан.





- Саволим Даврон Чориевга. Бу сиз учун иккинчи Жаҳон чемпионати ҳисобланади. Ўша вақтда ҳали анча ёш эдингиз. Тажрибалироқ шерикларингизга нисбатан камроқ ўйнагансиз. Бугунги кунда терма жамоанинг асосий етакчиларидан бирисиз. Шундай экан бу борада ҳиссиётлар қандай?
- Ҳозирда ўзимни ўша пайтга қараганда тажрибалироқ, деб ҳисоблайман. Катта ўйичилардан, мураббийлардан кўп нарса ўргандим. Ўйиним ҳам ўзгарди. Жаҳон чемпионатида ўзимизни кучли томонларимизни кўрсатган ҳолда ғалабалар қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Ўзбекистон терма жамоасининг айни пайтдаги таркиби чиндан ҳам тарихдаги энг кучлисими?
- Бу саволни ҳар доим беришади. Ҳеч қачон ҳозирги таркибни кучли, дея олмайман. Катта мусобақаларда, Осиё чемпионатларида қатнашган ҳар бир таркиб бир-биридан кучли. Буни таққослаш қийин.



- Терма жамоамизнинг асосий камчиликларидан бири ўйинни бошлаб олиши қийин...
- Сиз айтган масала устида ҳам ишламоқдамиз. Жисмоний тайёргарлик бўйича хориждан мураббий олиб келганмиз. Гоҳида бир кунда тўрт маҳал машғулот олиб боряпмиз. Айримлар буни кўп, деб ўйлаши мумкин. Ҳаммаси режа бўйича кетмоқда.

- Жаҳон чемпионатига уч нафар дарвозабон олиб кетаётганингиз ҳақида маълумотлар бор. Рустам Умаровнинг ёши катта эканлиги қолган ёш посбонларга тўсиқ бўлмаяптими? Дарвозабон танловида қандай қарор қабул қилинади?
- Ҳаммаси бир кун олдин маълум бўлади. Сизларга Рустам Умаровни асосий дарвозабон бўлади, деб айта олмайман. Боиси ўйинга яқин унинг қандай ҳолатда эканлигини билишим керак.



- Жаҳонгир Усмоновнинг футзалга қайтиши қай даражада мотивация бермоқда?
- Жаҳонгир ака билан кўп ишлаганмиз. Қўл остиларида ҳам ўйнаганман. Ҳозир келиб ҳам йўл-йўриқ, камчиликларимизни кўрсатиб турадилар. Бундан жуда ҳам хурсандмиз.

- Championat.asia сайтида терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига борадиган якуний таркиби эълон қилинди. Ушбу хабарни кўрган бўлсангиз буни тасдиқлай оласизми?
- 16 кишилик таркиб тўғри.

Эшитдик-да! Футзал терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига борадиган таркиби маълум


- Жаҳон чемпионатида яхши ўринлар қайд этилса раҳбарият қўшимча рағбатлантиришини айтдими?
- Мен ҳеч қачон соврин учун футзал ўйнамаганман. Ватанимиз учун тўп тепганмиз. Рағбат, совғалар мени қизиқтирмайди.



- Рақиблар қай даражада ўрганилди ва энг кучли терма жамоа қайси?
- Гуруҳимиздаги рақибларимизни ўрганмоқдамиз. Ўртоқлик учрашувларидаги ҳаракатларини кузатяпмиз. Улар ҳам бизни ўрганмоқда. Йигитларимизга бу борада маълумот беряпмиз.

- Таиландда Миср билан учинчи ўрин учун ўйнадик. Пайқаган жиҳатим, биринчи бўлимда биз ўйинимизни яширдик. Иккинчи бўлимда эса рақиб асосий ўйинини беркитгандек туюлди. Айнан шу баҳс орқали Миср ҳақида батафсил тасаввурга эга бўлдингизми?
- Йўқ, ҳали керакли тасаввурга эга бўлганимиз йўқ. Миср яна ўртоқлик учрашувларида иштирок этади. Кўп нарсаларни биз ҳам, улар ҳам кўрсатмади. 4:0 ҳеч нарсани англатмайди.



- Саволим Анасхон Раҳматовга. Хосе Мария Мендез кашф қилган футзалчилардан бирисиз. Биринчи лигага Наманган жамоасидан келгансиз. Ўша пайтда тўрт йил ичида терма жамоа даражасигача кўтариламан, деб ўйлаганмидингиз?
- 2016 йилги Осиё чемпионатида акаларимизга ҳавас билан қараганман. Яхши ният қилиш керак экан. Мураббийларимнинг ҳиссаси катта бўлди.

- Аббос Элмуродов катта футболда иккинчи лигада ҳужумчи сифатида ўйнаганингиз ёдимда. Таиланддаги турнирда Эрон билан баҳсда кўрдик, услубингиз Игитага ўхшаб кетади. "Локомотив"га келганингизда мураббий Аҳад Юсупов бу боладан Игита ясайман деганди. Бу ўйин услуби сизга қай даражада қулай?
- Шу даражага келганим учун Аҳад акага раҳмат айтаман. Агар мен олдинга чиқсам ўйинчиларга яхшироқ бўлади, деган фикр юзага келади. Дарвозабонлар орасида ташлаб чиқиб кетиш ва таваккал қилиш кам учрайди. Ўйинчиларга ёрдам бериш учун шундай қиламан.

- Гватемала терма жамоаси ҳақида маълумотларга эга бўлиш қийин бўлмаяптими?
- Ушбу терма жамоа Жаҳон чемпионатига чиқиш учун саралашда қатнашган. Бу ўйинларнинг видеоларини кўриб ўрганяпмиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика