Массимилиано Аллегри: «Берлинга совринни қўлга киритиш учун борамиз»

Narzulla Saydullayev
14 май 2015, 08:19
«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ ярим финалида «Реал»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Жамоамда ажойиб футболчилар бор. Иккита ажойиб ярим финал гувоҳига айландик, иккала жамоада имконият бор эди.

Финалга чиқдик, энди у ерда ғалаба қозонишга уринамиз. Биз Италия кубоги финалини ҳам унутмаймиз.

Ўйлашимча, Италия футболи учун ЕЧЛдаги йўлланмалар сони кўпайгани яхши бўларди.

«Барселона»га қарши ўйнаш жуда қийин, аммо битта ҳал қилувчи ўйинда исталган нарса рўй бериши мумкин.

Биз яхши спорт формасидамиз, «Барселона»нинг ҳужуми эса ғаройиб. Берлинга совринни қўлга кирита олишни ўйлаб борамиз», – дейди Аллегри Sport Mediaset нашрига.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru