UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  19 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

"Машъал": Рекорд муборак Эрматов! Янгиликлар

"Машъал": Рекорд муборак Эрматов!

Кеча Бразилия майдонларида жаҳон чемпионатининг чорак финалдаги сўнгги учрашув бўлиб ўтди.
Голландия ва Коста-Рика терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Голландия терма жамоаси пенальтилар сериясига кўра ярим финалга йўл олди. Биз учун ўта аҳамиятли бўлгани эса, ушбу учрашувни яна бир бор ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боргани бўлди.

Равшан Эрматов ушбу чемпионатдаги тўртинчи учрашувини бошқариб борди. ЖАР да ўтган чемпионатда эса бешта учрашувни бошқариб борган ҳакамимизни мундиалда бошқарган учрашувлари 9 тага етди ва жаҳон рекордини ўрнатди.

"Машъал" ПФК ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳини ушбу катта муваффақият билан чин юракдан муборакбод этади. Ўзбекистон футболи ва номини ёйишда мана шундай ҳакамларимиз борлиги бу бизнинг фахримиздир. Эрматовдек ҳакамлар Олий лигамизда бундан ҳам кўп бўлишини ва футболимиз ривожида меҳнат қилишини тилаймиз.  Эрматовнинг ҳар бир учрашувдаги адолатли қарорлари барча ўзбек мухлисларини қувонтирмоқда. Эрматов ҳали ўзи ўрнатган рекордни бундан ҳам кўпроқ қилиб яхшилашига ишонамиз!

Рекорд муборак Эрматов !!!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика