UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  0 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  0 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   0 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  2 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  12 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  7 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  6 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1

"Машъал" иккинчи ғалабасини қўлга киритди Янгиликлар

"Машъал" иккинчи ғалабасини қўлга киритди

Олий лиганинг 2-туридан ўрин олган "Машъал" - "Андижон" ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          ЯНГИЛАШ


Муборак шаҳридаги Баҳром Вафоев номидаги стадиондан Нарзулла Сайдуллаев ва Исломбек Рустамбеков ўйинни ёритиб борди. Фото муаллифи Толибжон Қосимов.

90+3. Учрашув якунланди. "Машъал" иккинчи турда ҳам 2:0 ҳисобида зафар қучди.

90+2.
Ғиёс Комилов рақибнинг яна бир ҳужумини қайтарди.

90+1.
Абдулатиф Абдуқодиров рақиб жарима майдонига кириб борди ва тўпни тўхтата олмади

90. Ўйиннинг асосий вақтида 3 дақиқа қўшиб берилди

88.
Ҳумоюн Муртазоев икки нафар рақибни алдаб жарима майдонига кириб борди, зарба беришга келганида...ўхшамади.

86.
Мухлислар "Машъал"ни олға бошлашмоқда, 2:0 уларга камлик қилмоқда

83.
"Андижон" бурчак тўпига эга бўлди. Абдуллаевнинг зарбаси дарвозага етиб боргани йўқ.

79. Ўзгариш. "Машъал".
Микита Букаткин ўрнига Иқбол Бобохонов тушди

78.
Равшан Эрматовга ортиқча эътирозлар йўқ.



77. Ўзгариш. "Машъал".
Жамшид Ҳасанов ўрнига Ҳумоюн Муртазоев тушди

76. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!
Қарши ҳужумда Иванов тўпни Зафар Тўраевга оширди, Тўраевнинг зарбасидан сўнг Мошняга тўпни қайтарди!

74.
"Бургутлар"нинг яна бир ҳужуми, Абдумалик Абдуллаев ўйиндан ўйиндан ташқари ҳолатда

71.
"Андижон"нинг хавфли ҳужуми...Ботир Носиров узатилган тўпни қайтарди, шу билан бирга ўз ҳимоячиси Ғиёс Комиловни йиқитди

69. Огоҳлантириш. "Андижон".
Фаррух Шотурсунов

68. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Жамшид Ҳасанов чап қанотдан қочиб кетди... шундай бўлдики Ҳасанов чапдан Қўзибоев марказдан олдинга ўтди, рақиб ҳимоячилари қолмаганди... Дарвозбон билан икки футболчи бирга бир вазиятга чиқиб борди...Жамшиднинг тўп узатишидан сўнг Қўзибоев зарба беришни чўзиб юборди ва қулай имконият бой берилди.

65. Ўзгариш. "Машъал".
Аббос Омонов ўрнига Достон Абдураҳмонов тушди

64. Ўзгариш. "Андижон".
Рустам Аъзамов ўрнига Асқар Жадигеров тушди

62.
Иккинчи бўлимда устунлик "Андижон" томонида. Улар кўпроқ ҳужум қилишмоқда.

61.
Рустам Аъзамовнинг қўли шикастланди, унга шифокорлар ёрдам беришди

60. Владислав Иванов иккинчи ўйинда иккинчи голини урди.



59.
Қарши ҳужум... Жамшид Ҳасанов тўп узатишда бироз ноаниқликка йўл қўйди, шу боис қарши ҳужум узилиб қолди.

58.
Вуйович ўнг қанотдаги шериги Абдуқодировга тўп узатди, ноаниқ

57. Жамшид Ҳасановнинг ҳисобни очган вазияти



56. Ўзгариш. "Андижон".
Шукур Жумабоев ўрнига Абдулатиф Абдуқодиров тушди

53. ЗАРБАААААА! Жамшид Ҳасанов чап қанотдан тўпни дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!

51.
Ҳозирча ҳеч бир томон хавфли ҳужум ташкил қилгани йўқ. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.

48.
Бўлимни меҳмонлар ҳужумкор бошлашди. Кетма кет иккита бурчак тўпи наф келтирмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+1. Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча "Машъал" 2:0 ҳисобида олдинда

45.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44.
Тўраев тўпни Букаткинга ташлади, Микитанинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

42. Тайм охирида "Машъал" жарима тўпи ишлаб олди. Ғиёс Комиловнинг кучли зарбасини Мошняга ажойиб ҳаракат билан қатарди! Қойил Геннадий

40.
Мошняга тўпни ўйинга киритишда Жавлон Гусейновнинг ёрдамидан фойдаланди. 

38.
"Андижон" қарши ҳужумларда ўйнамоқда. Шотурсунов анча фаол

34.
Таъкидлаш лозимки, Зоҳир Қўзибоев ўтган турда ҳужумчи ортида ўйнаганди. Бугун у соф ҳужумчи. Иванов асосан ўнгда, Ҳасанов чапда ҳужумчи ўрнида ўйнамоқда 

32.
"Андижон" бурчак тўпи тепди. Ғаффоровнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

28.
Ҳасанов-Қўзибоев-Тўраев комбинациясидан сўнг Зафар зарба берди, кучсиз ва ноаниқ зарба

25.
Александр Хомяков деярли ҳар бир ҳужумдан сўнг ўз жамоаси футболчиларига кўрсатма бермоқда. Эдгар Гесс эса ҳозирга қадар асосан ўтирган жойидан кўрсатма бермоқда.

24. "Андижон" жарима тўпига эга бўлди. Ғаффоровнинг ошириб берган тўпини Гусейнов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

22.
"Машъал" жуда ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда. Ивановда техника, Тўраевда тезлик борлиги кўринмоқда

21. Ўзгариш. "Андижон".
Расул Раҳмонов ўрнига Абдумалик Абдуллаев тушди

19.
Рустам Аъзамов фаол ўйнади, лекин якуний зарба бўлмади. Ҳимоячилар бир амаллаб ҳужумни қайтаришди. 

16.
Меҳмонларнинг ҳужумини Ғиёс Комилов ноаниқ зарба билан тугатди.

15.
Расул Раҳмонов майдон марказида йиқитилди, унга шифокорлар ёрдам беришди. Барчаси жойида сардор майдонга қайтди.

13. Бурчак тўпидан сўнг бош билан йўлланган зарбани Мошняга ва ҳимоячи қайтарди, қайтган тўпни Иванов дарвозага жойлаб қўйди - 2:0.

13. ГОООООООООООЛ! Владислав Иванов! 2:0

11.
Жамшид Ҳасановга нисбатан қоида бузилди. Жарима тўпи ноаниқ бажарилди.

9. ЗАРБАААА!
Гаттузодан кучли лекин ноаниқ зарба...Гап Зафар Тўраев ҳақида кетаётганини барча англаб бўлди деб умид қиламиз

7. Хавфли вазият! Сайриддин Ғаффоровнинг жаримадан оширган тўпи зарбага айланиб кетди. Носиров тўпни қайтара олмасди, ноаниқ...

5. ГООООООООООООЛ! Иванов жарима майдони ёнида тўпни чап қанотдан очилиб бораётган Жамшид Ҳасановга узатди, Жамшид дарвозани ишғол қилди - 1:0.


4.
Шукур Жумабоев чап қанотдан рейд ташкил қилди. Аммо сўнгги тўп узатиш хато чиқди. Жавоб ҳужумида Иванов ўнг қанотдан тўпни Қўзибоевга узатди, ноаниқ.

2.
"Машъал" жарима тўпи ишлаб олди. Жиямуродовнинг чап қанотдан узатган тўпини Ғиёс Комилов боши билан дарвозага йўллади, ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ. Учрашувни мезбонлар кўк, меҳмонлар оқ рангли формада ўтказишади.


- Зоҳир Қўзибоев ва Расул Раҳмонов мадҳиямиз садолари остида давлатимиз байроғини кўтаришди.

- Иккала жамоа майдонга тушиб келишди. "Машъал" клуби президенти Шермат Шамсиев янги мавсум олдидан нутқ сўзлади.
 
- Бугун ушбу стадионда олий лиганинг 2-туридан ўрин олган "Машъал" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтади.

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари Муборак шаҳридаги Баҳром Вафоев номидаги стадиондан репортажимизни бошлаймиз.

- Учрашув соат 16:30да бошланади.


«МАШЪАЛ» – «АНДИЖОН» 2:0 LIVE
20 март 2015. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 16:30
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
Голлар: Жамшид Ҳасанов 5, - 1:0 (Владислав Иванов). Владислав Иванов 13, - 2:0.
Машъал: 30.Ботир Носиров, 5.Ғиёсжон Комилов, 7.Жаҳонгир Жиямуродов, 8.Аббос Амонов (77.Достон Абдураҳмонов, 65), 10.Жамшид Ҳасанов, 20.Шерзод Файзиев, 26.Зоҳир Қўзибоев (С), 27.Владислав Иванов, 55.Микита Букаткин, 88.Қаҳрамон Баҳодиров, 90.Зафар Тўраев.
Захира: 1.Санжар Қувватов, 4.Иқбол Бобохонов, 9.Ҳумоюн Муртазоев, 16.Холмурод Холмуродов, 21.Турсунмурод Ҳамдамов, 70.Шохруҳ Достонов.
Андижон: 12.Геннадий Мошняга, 3.Даврон Турсунов, 6.Иброҳим Отахонов, 8.Шукур Жумабоев, 10. Предраг Вуйович, 18.Рустам Аъзамов (14.Абдулатиф Абдуқодиров, 64), 20.Сайриддин Гаффоров, 21.Жавлон Гусейнов, 28.Расул Раҳмонов (11.Абдумалик Абдуллаев, 21), 33.Умрулло Рамазонов, 70.Фаррух Шотурсунов.
Захира: 34.Лочинбек Долимов, 7.Асқар Жадигеров, 19.Дониёр Усмонов, 22.Иқбол Акрамов, 90.Акбар Ходжаев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика