"Машъал": "Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби” битирувчиларига сертификатлар топширилди
02 дек 2017 16:57
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/292233_original.jpg)
![](/upload/storage/292233_220.jpg)
"Машъал": "Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби” битирувчиларига сертификатлар топширилди
Ҳеч кимга сир эмаски, Муборакдаги «Машъал» футбол клуби иқтидорли ёшларга доимо кенг имкониятларни яратиш билан бирга, турли терма жамоаларимизга номзодларни етиштириб бериб келмоқда.
Сўзимизга исбот тариқасида, бугунги кунда Россиянинг машҳур «Ростов» клубида фаолият юритиб келаётган истеъдодли ҳужумчи Элдор Шомуродовни кўрсатиш мумкин. Бундан ташқари яна кўплаб айни дамда олий лигада ўйнаб келаётган футболчиларни мисол тариқасида келтириш мумкин. Бугун Муборакдаги «Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби»да таҳсил олиш билан бирга миллионлар ўйини билан шуғулланиб келаётган 2001 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларга «Машъал» футбол клубининг махсус сертификатлари топширилди. Умид қиламизки, ушбу 16 ёшдаги тарбияланувчиларимиз ҳам яқин орада катта футболдаги илк қадамларини ташлаб, ўзларини кўрсатишга уринади. Бунинг учун уларда кенг имконият мавжуд. «Машъал» ўзбек футболидаги ёрқин аланга. Шу ўринда тарбияланувчиларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Битирувчиларимиз рўйхати
Умаров Ёқуб
Файзиев Бекзод
Турсунов Зоир
Ғоффоров Жонибек
Асилбеков Ислом
Каримов Жаъфар
Ахадов Диёр
Хамдамов Акбар
Каримов Абдуғани
Тилопов Алишер
Турдиев Ахрор
Тўраев Нодир
Шодибоев Ислом
Примов Феруз
Бобоқулов Хакимбек
Нормирзаев Шохжахон
Муродов Мардон
Пулатов Нурали
Чориев Сирож
Сафаров Сирож
Ўхшаш янгиликлар
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар