

"Хайрлашиш вақти келди. Қасам ичаман, бу кун қачондир келади деб ўйламагандим. Бу дунёда ҳеч нима абадий эмас. Сен янги клубингда бахтли бўласан.
Биз деярли 10 йилдан буён биргамиз, 10 йил биргаликда қувонч, ажойиб ўйинлар, ғалаба, мағлубиятларни кўрдик. Мен сендан кўп нарсани ўргандим. Сенинг энг ажойиб хислатинг - содиқлик, буни ҳеч қайси спортчида кўрмадим", - деди Марсело.



