UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  0 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  0 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  2 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  2 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  2 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  3 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  5 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  27 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  7 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғини учун чақирилган футболчилар маълум  5 13:26Аёллар футболи: Терма жамоа Жаҳон чемпионатига тайёр ҳам, лойиқ ҳам эмас  9 12:26"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди  0 11:48"Барселона" истеъдоди Испаниянинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0

Марсело: "Эл-Классико" вақтида дунё тўхтаб қолади" Янгиликлар

Марсело: "Эл-Классико" вақтида дунё тўхтаб қолади"

Теглар :  Марсело
"Реал" ҳимоячиси Марсело "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган ЛаЛиганинг 10-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

Футболчи "Эл-Классико" узоқ вақтдан сўнг Криштиану Роналдусиз ўтиши ҳақида ҳам гапирди.

"Реал" - буюк клуб, Роналду эса - буюк футболчи, аммо клуб футболчидан устун. "Реал"нинг тариҳи ҳайратланарли, Роналду ҳам унга ўз хиссасини қўшди. Футболчи клубини ўзгартириши мумкин, аммо кейин фаолиятини якунлайди, "Реал" эса ўз тарихини давом эттиради.

"Реал" футболчиси сифатида "Камп Ноу"да тўп тепиш ажойиб. Барча мухлислар сенга қарши бўлса, бундан илҳомланасиз. "Эл-Классико"да кам хато қилган жамоа ғолиб бўлади. "Реал" бор эътиборни ўйинга қаратиши керак, чунки "Барселона" ҳужум гуруҳи жуда кучли эканини ҳаммамиз биламиз.

"Реал"га ўтганимда, асосий мақсадларимдан бири "Эл-Классико"да қатнашиш ва унда ғалаба қозониш эди. "Барселона"га қарши ўйнаш доимо ёқимли. Бу ўйин мавсум охирида бўладими ёки бошида, фарқи йўқ, бу учрашувни кўриш учун дунё тўхтаб қолади. Ҳар бир футболчи бундай ўйинда иштирок этишни хоҳлайди. Мен шундай омадли ўйинчилардан бириман" - дейди Марсело.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика