

"Мен Алькасер билан гаплашдим. У ҳотиржам. Умид қиламизки, Алькасер эртага бизнинг ғалаба қозонишимизда муносиб ҳисса қўшади. У биз учун муҳим футболчи. Унга битта керакли вазият бўлса кифоя ва у гол уради.
Агар эртага Месси ўйнаса, жуда ҳам мамнун бўлар эдим. У сайёрамиздаги энг кучли футболчидир", - дейди Ройс.
30 ёшли Ройс 2012 йилдан буён Дортмунднинг "Боруссия" клуби шарафини ҳимоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" (Дортмунд) ва "Барселона" ўртасидаги ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.




