UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Саудия Арабистони. Роналду фаолиятидаги 902-голини урган ўйинда "Ал Насср" йирик ғалаба қайд этди  0 00:37Гвардиола "Сити"нинг чемпионликдаги асосий рақибини айтди  0 00:15Роналду "Ал Насср"да юз фоизлик натижа қайд этмоқда  1 23:58Ўзбекистон U-16 термаси Францияга мағлуб бўлди  3 23:33Александр Хомяков: “Кетма-кет мағлубиятлар гирдобида қолгандик”  1 23:17Иван Бошкович: “Гол киритганимиздан сўнг эътиборсизликка йўл қўйдик”  0 23:10"Ливерпуль"нинг асосий футболчиси "Борнмут"га қарши ўйнамаслиги мумкин  0 22:50Илҳом Ҳамроев: "Мухлислардан узр сўраймиз"   9 22:42Хосе Венансио Лопес: "Ропиевнинг қизил карточкаси барчасини ўзгартириб юборди. Мен шартномамни шу ерда якунлайман ва катта эҳтимол билан бу менинг фаолиятимдаги сўнгги учрашув бўлди"  20 22:27Саудия Арабистони. "Ал Иттифоқ" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:15"Навбаҳор" - "Андижон" учрашуви бошланиш вақти маълум қилинди  15 21:56Александр Крестинин: "5та 100 фоизлик имкониятимиз бўлганди"  0 21:40Футзал. Ўзбекистон Коста-Рикага мағлуб бўлди ва ЖЧдаги иштирокини якунлади   257 21:26Сергей Лушчан: "Ўйинимиз "ноль". Ҳужумга деярли ўта олмадик"  5 21:25Суперлига. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:1, Дарвоза тўсини ва устуни Жиззахликларни мағлубиятдан қутқариб қолди  1

Марказий Осиё. Қозоғистон кубогида чорак финал иштирокчилари маълум бўлди; "Истиқлол" йирик, "Абдиш-Ата" ва "Аркадағ" ўта йирик ғалабага эришди Янгиликлар

Марказий Осиё. Қозоғистон кубогида чорак финал иштирокчилари маълум бўлди; "Истиқлол" йирик, "Абдиш-Ата" ва "Аркадағ" ўта йирик ғалабага эришди

Марказий Осиё минтақасида ўтказилаётган чемпионатлар тўғрисида маълумот беришда давом этамиз.

Қозоғистон

13–14 апрель кунлари Қозоғистон кубогининг 1/8 финал учрашувлари ўтказилди.

Таркибида ўзбекистонлик ҳимоячи Иброҳимҳалил Йўлдошев тўп тепаётган "Қайрат" клуби "Турон" дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди. Йўлдошев асосий таркибда майдонга тушди ва 74-дақиқада захирага олинди.

Ўзбекистонлик яна икки нафар футболчи Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров тўп тепаётган "Ордабаси" клуби эса Биринчи лигада иштирок этаётган "Тараз" майдонида 0:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Жасур Яхшибоев учрашувни асосий таркида бошлаган бўлса, иккинчи тайм бошида унинг ўрнига Шаҳбоз Умаров майдонга туширилди.

"Атирау" — SD Family 6:0

Голлар: Барбоса, 29 (1:0), Фазулло Олимзода, 33 (2:0), Педро Эуженио, 45+1 (3:0), Барбоса, 64 (4:0), Никита Степанов, 83 (5:0), Педро Эуженио, 87 пенальти (6:0)

Амалга оширилмаган пенальти: Султан Сағнаев (SD Family), 63

"Қайсар" — "Тобил" 0:3

Голлар: Аҳмад Ал Мессауди, 27 (0:1), Радослав Цонев, 60 (0:2), Аҳмад Ал Мессауди, 84 (0:3)

Амалга оширилмаган пенальти: Дмитрий Бородин ("Қайсар"), 45+1

"Женгис" — "Астана" 0:1

Гол: Рамазан Керимов, 5(0:1)

"Қайрат" — "Турон" 3:0

Голлар: Элдер Сантана, 29 (1:0), Лука Гадрани, 40 (2:0), Еркебулан Сейдахмет, 90+4 пенальти (3:0)

"Онтустик" — "Қизилжар" 1:2

Голлар: Диас Донбай, 27 (1:0), Меди Хасейн, 69 (1:1), Рубен Бриджиду, 71 (1:2)

Четлатиш: Жавланбек Бабаназаров ("Онтустик"), 80

"Тараз" — "Ордабаси" 0:2

Голлар: Режиналдо, 36 (0:1), Еркебулан Тунғишбаев, 37 (0:2)

"Ақтўбе" — "Жетису" 1:0

Гол: Дмитрий Бессмертный, 44 (1:0)

Четлатиш: Антон Шрамченко ("Жетису"), 85

"Елимай" — "Шахтер" 2:1

Голлар: Шина, 50 (1:0), Дмитрий Бачек, 73 (1:1), Иван Свиридов, 87 (2:1)

Чорак финал жуфтликлари:

"Тобил" — "Астана"

"Атирау" — "Қайрат"

"Ордабаси" — "Ақтўбе"

"Елимай" — "Қизилжар"

1/4 финал беллашувлари 8 май куни бўлиб ўтади.

Тожикистон

Тожикистон чемпионатида 12–14 апрель кунлари 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

"Хўжанд" — "Ҳосилот" 1:3

"Кўктош" — "Регар-ТадАЗ" 0:0

"Эсхата" — "КМБА" 0:3

"Вахш" — "Истиқлол" 0:3

"Истаравшан" — "Барқчи" 1:1

"Равшан" — "Панчшер" 2:0

Турнир жадвалида "Истиқлол", КМБА (собиқ ЦСКА) ва "Ҳосилот" 6 очкодан жамғарган ҳолда етакчилик қилмоқда.

Тўпурарлар жадвалида биратўла олти нафар футболчи иккитадан тўп киритган ҳолда етакчилик қилмоқда.

Навбатдаги тур баҳслари 19–21 апрель кунлари ўтказилади.

Қирғиз Республикаси

Қирғиз Республикаси чемпионатида 3-тур беллашувлари ортда қолди. Тур доирасида қуйидаги натижалар қайд этилди:

"Дордой" — "ОшМУ-Алдиер" 4:0

"Кирғизалтин" — "Абдиш-Ата" 0:5

"Алай" — "Талант" 0:0

"Алга" — "Мурас Юнайтед" 1:3

"Нефтчи" — "Илбирс" 3:2

Турнир жадвалида 9 очко жамғарган "Абдиш-Ата" пешқадамлик қилмоқда. 7 очкога эга "Дордой" яқин таъқибчи ҳисобланади.

Кеча 4-учрашувлари старт олди. Тур натижалари ҳақида навбатдаги тур шарҳида маълумот бериб ўтамиз.

Туркманистон

Туркманистон чемпионатида 7-тур ўйинлари ортда қолди. Тур доирасида қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Ашхобод” – “Небитчи” – 1:2

Голлар: 60 Хўжаназар Гурбанов (“Ашхобод”) – 25 (п.), 80 Арсланмурод Назгилижов (“Небитчи”)

“Копетдаг” – “Алтин Асир” – 0:3

Голлар: 6, 79 Мурат Аннаев, 14 Вахит Оразсахедов (“Алтин Асир”)

“Энергетик” – “Аркадағ” – 0:7

Голлар: 37 (п.), 58 Дидар Дурдиев, 45, 70 Шаназар Тиркишов, 48 Илья Тамуркин, 49 Велмурад Баллаков, 83 Алтимурад Аннадурдиев (“Аркадағ”)

“Марв” – “Шагадам” – 2:0

Голлар: 39 Шазада Башимов, 83 Шохрат Овмадов (“Марв”)

Навбатдаги тур ўйинлари 17 апрель куни ўтказилади.

Турнир жадвали

Жамоа номиЎйинлар сониҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
1"Аркадағ"660032-218
2"Алтин Асир"640210-612
3"Аҳал"64029-612
4"Шагадам"740310-712
5"Марв"64026-312
6"Ашхобод"72146-137
7"Небитчи"62045-116
8"Копетдаг"60243-152
9"Энергетик"60151-191


8-тур

“Аҳал” – “Ашхобод”

“Небитчи” – “Копетдаг”

“Аркадағ” – “Марв”

“Алтин Асир” – “Энергетик”


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика