UZ

Сўнгги янгиликлар

01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  0 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  11 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  5 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  4 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  26 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  22

Марказий учрашувда “Севинч” ғалаба қозонди Янгиликлар

Марказий учрашувда “Севинч” ғалаба қозонди

Бугун Бекобод шаҳрида XXI Ўзбекистон чемпионати 7-турининг марказий учрашуви бўлиб ўтди.

Бугунги учрашув жорий мавсумда асосий совринга ким давогарлик қилишини қайсидир маънода аниқлаб бериши керак эди. Мамлакатимизнинг ўн карра чемпионига кейинги пайтларда бекободлик қизлар муносиб рақибга айланиб улгуришди. Уларнинг бу йилдаги мавсумда ўтказган олти учрашувида деярли ҳеч бир жамоа қаршилик қила олмаётган эди. Олти учрашувда олти ғалаба, қолаверса чемпионатда қатнашаётган жамоалар ичида энг кўп гол киритган ҳам “Металлург W” жамоаси бўлиб келмоқда.

Буларнинг ҳаммасини ҳисобга олган жамоамиз мураббийлари футболчи қизларимизни ўйинга ҳам руҳан ҳам бошқа томондан пухта тайёрлашди.

Учрашув кутилганидек оғир ва муросасиз курашларга бой бўлди. Жамоамиз учрашувда тезкор гол киритиб олишган бўлишсада, бу уларга ҳеч қандай енгил бермади.

Учрашув бошлангандан жамоамиз олдинга ташланди. Майдон марказидан бошланган ҳужумда Зебо Жўраевани жамодошлари тўп билан таъминлашди. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятда чиқиб борган тўпураримиз, дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганини кўриб, тўпни унинг устидан ошириб дарвозага аниқ жойлаб қўйди – 0:1.

Шундан сўнг майдон эгалари ҳам бор кучи билан олдинга ташланишди. Тажрибали ҳимоячиларимиз уларнинг ҳужумларини бартараф қилишга ҳаракат қилишди. Бу вақтда имкон бўлганда жамоамиз олдинга ўтиб бир неча хавфли вазиятларни ташкил қилишди, аммо бу вазиятларни голга айлантиришни имкони бўлмади.

Учрашув 24-дақиқасида майдон эгалари стандарт вазиятда тўпни ўйинга киритишди, жарима майдонида ҳимоячиларга ёрдамга келган ҳужумчимиз Маҳлиё Сарикова рақиб футболчиларининг бирига қўполлик ишлатди деб, топган ҳакам Ольга Кахарова қўриқлаётган дарвозага 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Жарима тўпини Людмила Карачик аниқ амалга ошириб, орадаги ҳисобни тенглаштирди -1:1.

Ҳисоб тенглашсак ўйинчилар ўзларига жуда катта босимни ҳис қилишди. Шундан бўлса керак, бошқаларга қараганда анча катта тажрибага эга жамоамиз ўйинчилари ҳам озроқ ҳаяжонга берилишди шекилли, тўп билан муомала қилишда хатолар ҳам бўлди.

Ҳар иккала жамоа ҳисобда олдинга ўтиб олиш пайида бўлишди. Майдонда тенг  курашлар давом этди. Биринчи бўлим охирги дақиқасида Ольга Кахарова жамоасини муқаррар голдан асраб қолди. Мавлуда Мунавварованинг дарвозага яқин масофадан  берган зарбасини тажрибали дарвозабонимиз қайтаришга муваффақ бўлди.

Учрашув биринчи бўлими ана шундай давом этиб,  ҳисоб ўзгармай қолди.

Иккинчи бўлимнинг деярли ярми тенг курашлар остида кечди. 66-дақиқада Людмила Карачик очиқ дарвозани ишғол қила олмади, майдонннинг чап қанотидан жарима тўпини тепган майдон эгаларида яхши имконият пайдо бўлди, тўп учун курашда дарвозабонимиз Ольга Кахарова йиқилиб тушди, жамоадошлари тўпни Людмилага ҳаводан ошириб беришди, унинг боши билан берган зарбаси очиқ дарвоза устинидан ўтиб кетди.

Учрашув 74-дақиқасида дарвозабонимиз яна бир голдан жамоасини асраб қолди, майдон эгаларининг дарвоза яқинида кетма-кет йшллаган зарабаларини у қайтаришга эришди.

Учрашув сўнгги дақиқаларигача дарвозаларга гол уришни ҳеч бир жамоа удда қила олмаётган эди. Учрашув асосий дақиқасига қўшиб берилган вақтнинг илк дақиқасида “Севинч” жамоасининг навбатдаги уюштирган ҳужумини Нилуфар Қудратова гол билан якунлади. Унинг тахминан 35 метрлардан тепган зарбасини дарвозабон қайтаришга ожизлик қилди -1:2.

Учрашув ана шу ҳисобда якунланди. “Севинч” жамоаси тенқурларига нисбатан бари-бир тажрибалироқ эканликларини намойиш этишди ва қийин кечган турнинг марказий учрашувида ғалаба қозонишди. Ушбу ғалаба жамоамизни мусобақа турнир жадвалида якка пешқадамга айлантирди.

“Металлург W” (Бекобод) – “Севинч” (Қарши) 1:2 (1:1)

Бекобод ш., “Металлург” стадиони. 07.06.2015. 18:15да

Гол: Людмила Карачик (пен.), 25-1:1  –  Зебо Жўраева, 4-0:1, Нилуфар Қудратова, 90+1-1:2,

Бош ҳакам: Анна Сидорова (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Сардор Нишонбоев (Тошкент), Султонмурод Абдураҳимов (Тошкент),

Захира ҳаками: Фаррух Ярмухаммедов (Тошкент).

Назоратчи: Тимур Абдуллаев (Тошкент)

ЎзАФА вакили: Эльмира Ғуломова.

“Металлург W”: 1. Гуландон Бойматова, 9. Шодиа Тошева, 6.Ирода Турамбетова,  21. Ҳалима Дадабоева,  4. Насиба Ҳожиева, 77. Нозима Камолтоева,  8. Наргиза Абдирасулова(с), 7. Шахноза Турапова,  22. Мавлуда Мунавварова (11.Дилдора Нозимова 74), 17. Людмила Карачик, 97. Нодира Муйдинова (10. Моҳигул Икромова 83).

Захира:  30. Алина Демьяненко, 13.Альбина Белялова, 15. Маҳлиё Абдурашидова,  20.Бердиева Камола,  99. Лутфинисо Холиқова.

“Севинч”: 1. Ольга Кахарова, 5. Маҳлиё Юсупова, 25.Зумрат Назарова, 2.Шохида Тожиддинова (11. Шахзода Жамолова 46), 18. Камола Рисқиева, 4. Саида Хандамова, 9. Маҳлиё Сарикова, 77. Феруза Турдибоева, 17. Танзила Зарбиева, 19. Мария Моисеева, 10. Зебо Жўраева (с).

Захира: 16. Матлуба Абдирасулова, 3. Лайло Тилавова, 15. Мафтуна Шойимова, 23. Нилуфар Қудратова, 6. Фаёза Самандарова.

Огоҳлантириш: Маҳлиё Сарикова 24, Лутфинисо Холиқова 46, Камола Рисқиева 73, Ольга Кахарова 76, Зумрат Назарова 78.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика