

Бу ҳақида "Marca" хабар бермоқда.
Бу ҳафта Германия термаси голкипери вакиллари клуб раҳбарияти билан учрашган ва томонлар ҳамкорликни 2028 йилгача узайтиришга келишиб олишган.
Янги шартномага кўра, 31 ёшли футболчи дастлабки икки мавсумда маоши камайишига рози бўлган, ўртадаги фарқ эса кейинги йилларда қоплаб берилади.
Бу мавсумда маошдан тежаб қолинган пуллар клубга молиявий "fair play" қоидаларини бузмаслигини таъминлайди ва "Барса" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олади.


