Марио Балотелли: "Енг ёмон мураббий? Рожерс"
17 ноя 2016 11:43
Янгиликлар
Марио Балотелли: "Енг ёмон мураббий? Рожерс"
"Ницца" ҳужумчиси Марио Балотелли фаолияти даовмида бирга ишлаган мураббийлари ҳақида фикр билдирди.
"Мен бирга ишлаган энг яхши мураббий? Роберто Манчини. У ажойиб мутахассис ва ундан қарздорман. Иккинчи ўринга Люсьен Фавр ва Жозе Моуриньони қўйган бўлардим. Моуриньо руҳлантиришда тенгсиз.
Энг ёмон мураббий? Аниқ Юрген Клопп эмас, чунки уни деярли билмайман. Фаолиятимдаги энг катта афсусим Брендан Рожерс билан боғлиқ. Унинг машғулотларидан роҳатланардим, аммо ўртамиздаги муносабатлар жуда ёмон бўлган" - дейди Балотелли.
Фикрлар