

«Дам олиш кунлари мен Тунисга бордим ва Али Бин-Носир билан учрашдим, у 1986 йил Мексикада ўтган Жаҳон чемпионатида Англияга қарши ўйинни бошқарганди.
Мен унга ўз футболкамни совға қилдим, у эса хона деворида осилиб турган суратни менга тақдим этди. Али — абадий дўстимдир», — деб ёзади Марадона ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, ўша ўйинда Марадона қўли билан гол урган, ҳакам эса буни кўрмай голни ҳисобга олганди.




