UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  18 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  54 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7

Мақсуд Каримов: "Туғилган куним қўшалоқ байрамга уланиб кетди" Янгиликлар

Мақсуд Каримов: "Туғилган куним қўшалоқ байрамга уланиб кетди"

"Насаф" - "Ал Аҳли" (2:1) учрашувида "аждарлар"га ғалаба келтирган гол муаллифига айланган Мақсуд Каримов ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.


"Стадионни тўлдириб ўтирган мухлисларга ғалабани тақдим этганимиздан жуда хурсандмиз. Иккинчи бўлимда катта куч билан олдинга ўтдик ва голлар урдик. Кейинчалик эса ташаббусни рақибга бериб қўйдик. Биз ғалабани эртароқ нишонлавордик, чамамда. Лекин мен 2:0 ҳисобини жуда қалтис деб биламан. Одатда ҳисоб 2:0га ўзгарганидан сўнг футболчилар ўзини эркин ҳис қилиб юборади. Шуни ҳисобига ўйинимизда озгина пасайиш бўлди. Аммо биз керакли ғалабага эришиб олдик. Бу бошланиши. Кейинги ўйинларда ҳам Худо хоҳласа ғалабаларга эришамиз ва мухлисларимизни қувонтириб юришни истаймиз. Шуни жуда хоҳлардимки, ҳар доим минглаб ишқибозларимиз стадионни тўлдириб ўтиришса. Биз ҳам қўлдан келганча ғалабаларни уларга совға қиламиз. Туғилган кунимда ўзим гол ураман деб астойдил ҳаракат қилганим йўқ. Муҳими бу жамоамизнинг ютуғи. Тўғриси, ўйиндан олдин яхши ният қилгандим. Гол уришни истагандим, аммо айнан гол уриш учун эмас, жамоамиз фойдасига хизмат қилиш мақсадида ҳаракат қилдим. Туғилган куним қўшалоқ байрамга айланди. Бундан албатта жуда бахтиёрман. Ҳакам хуштагидан сўнг барчамиз бир-биримизни табрикладик. Одатдагидек мураббий ҳам ҳаммани ғалаба билан муборакбод этди. Энди эса кейинги ўйин ҳақида ўйлашни бошлаймиз ва бор эътиборни шунга қаратамиз", - дейди Мақсуд Каримов.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика