UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  11 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6

"Хоразм" бош директори Мақсуд Каримов: "Биринчи тур ўтди, ҳали хулоса чиқаришга эрта" Янгиликлар

"Хоразм" бош директори Мақсуд Каримов: "Биринчи тур ўтди, ҳали хулоса чиқаришга эрта"

Про лиганинг дастлабки туридан ўрин олган "Турон" ва "Хоразм" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар жамоаси директори Мақсуд Каримов иштирок этди.

"Турон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинга ўйлаб қўйган режаларимиз бор эди. Кўп режаларимиз ўхшамади. Энди мағлубият нима билан боғлиқлигини ўрганиб, таҳлил қилиб чиқамиз. Кейинги баҳсларда бу хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Олдинга интилишда давом этамиз. Ҳозир йигитлар билан ҳам бу борада гаплашиб олдик. Керакли хулосаларни чиқарамиз.

Ўтган мавсумда жамоамизни тарк этган футболчиларни ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилдик. Бош мураббий кетди, ҳозирда бошқа мутахассис билан ишлаяпмиз. Янги келган футболчилар қай даражада ўзини оқлашини мавсум давомида билиб оламиз. Биринчи тур ўтди, ҳали хулоса чиқаришга эрта. Пандемия ва бошқа омиллар ўз таъсирини ўтказмоқда. Энди буларни баҳона қилмоқчи эмасман. Кейинги ўйинларга яхшироқ ҳозирлик кўрамиз. Бир неча ойдан кейин трансферлар ойнаси очилади. Шунда ўзимизга керакли бўлган футболчиларни сафимизга қўшиб оламиз.

Клубимизда матубот хизмати бўлмагани билан уни вазифасини бажарадиган ишчимиз бор. Агарда унинг ишлари қониқтирмаса матбуот котиби олишимиз мумкин. Бу жой бўш турибди.

Ўйиндан кўнглимиз тўлмади. Бунинг сабабига киришамиз",- дейди Мақсуд Каримов.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика