UZ

Сўнгги янгиликлар

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  3 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  35 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  152 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Мақсуд Каримов: "Насаф"нинг футболчиси бўлганим билан фахрланаман" Янгиликлар

Мақсуд Каримов: "Насаф"нинг футболчиси бўлганим билан фахрланаман"

“Насаф” футбол клубида шундай футболчилар борки, жамоа таркибида кўп йиллар тўп тепиб, жамоа ютуқларига улкан ҳисса қўшган, мухлислар меҳрини қозонган ва ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган ҳамда эл назарига тушган.

Бундай футболчилар орасида “Насаф” футбол клубининг тажрибали ҳимоячиси Мақсуд Каримов ҳам бор.

Футболчи 2008 йилдан буён, яъни 10 йилдирки, “Насаф” футбол клубининг шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.

Мақсуд Каримов 2006-2007 йиллар “Хоразм”, “Вобкент” жамоаларида тўп тепди. 2008 йилда эса “Насаф” таркибига келиб қўшилди.

Каримов жамоа таркибида ОФК Кубоги соҳиби, 2 карра кумуш медали соҳиби, 6 карра бронза медали соҳиби, беш марта Ўзбекистон Кубоги финалчиси, 2015 йили Ўзбекистон Кубоги соҳиби ва 2016 йили Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби ва Осиё чемпионлар лигасида 5 мавсум иштирок этди.



Мақсул Каримов миллий чемпионат ўйинларида 274 марта майдонга тушди ва “Насаф” таркибида ҳимоячи сифатида  200дан ошиқ ўйин ўтказди.

Футболчи 2010 ва 2011 йилларда миллий терма жамоамиз таркибида ҳам 4та ўйин ўтказиб, 159 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.

Мақсуд Каримов бугун "Насаф" таркибидаги сўнгги учрашувда майдонга тушди.

“Насаф” – “АГМК” учрашуви якунига етгач, футболчига алоҳида эҳтиром кўрсатилди.



"Насаф" раҳбарияти, мураббийлар номидан шунингдек “Насаф”ни кўп минг сонли мухлислари, Мақсуд Каримовга жамоа сафида кўрсатган ўйинлари учун мингдан-минг раҳматлар айтади. Мақсуджон биз сиздан мамнунмиз, сизни эъзозлаймиз! Сизга катта ташаккур! деб ёзади клуб расмий сайти.

Бугунги ўйиндан сўнг. Мақсуд Каримовни қисқача суҳбатга тортдик.

- Авваломбор,  шундай кунларга етказганига минг марта шукур. "Насаф"дек жамоанинг таркибида тўп тепганимдан, жамоанинг бир бўлаги бўлганимдан ғоятда фахрланаман. Бу жамоанинг ўтмиши шонли, салоҳияти жуда катта, шунингдек келажаги ҳам порлоқ. "Насаф" ҳамиша ўзбек футбол ишқибозларининг назаридаги жамоадир. Бу жамоада тўп тепганимдан фахрдаман.  Севимли жамоамнинг келгуси фаолиятига каттадан-катта муваффақиятлар тилаб қоламан. Бу жамодан кетиш мен учун жуда оғир. Бу жамоа худди ўз оиламдек, ўйимдек бўлиб қолган. Мухлислар эса худди ўзимнинг ака-укаларимдек. Ҳаммангизга раҳмат айтаман, - дейди Мақсуд Каримов. 


Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика