UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ФОТО. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 00:14Россия ФИФА рейтингида 174-ўриндаги жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказди  9 23:452027 йилги ЕЧЛ финали Мадрид шаҳрида бўлади  0 23:21АПЛдаги нархи энг кўп арзонлашган футболчилар  0 22:54Тимур Кападзе Қирғиз Республикасига қарши баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  18 22:35 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулотини ўтказди  0 22:13Бобир Абдиҳолиқов: "Ўйинга 100% тайёрмиз. Эртага гол уришга ҳаракат қиламан"  12 21:40Алаба ва Милитао "Реал"да қолиши мумкин  3 21:20Ўзбекистон термаси асосий ўйинчиларидан бири жароҳат сабаб миллий жамоа лагерини тарк этди  40 21:04Қирғиз Республикаси термасининг "Бунёдкор" стадионидаги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  6 21:01Ламин Ямал: "Барселона"нинг ҳозирги мақсади – требл"  3 20:45Ўзбекистон - Қирғизистон. Терма жамоамизда дисквалификацияга учраган футболчи борлиги ёдингиздами?  10 20:20Қирғиз Республикаси терма жамоаси устози Максим Лисицин матбуот анжуманида нималар деди? (матбуот анжумани тўлиқ ҳолда)   20 19:44Педри: "Тўп де Йонгда бўлса, мен хотиржамман"  2 19:11Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси ўйинидан олдинги бешта асосий савол  20

Мануэль Пеллегрини: "Реал"га қарши ҳужумкор ўйнаш керак" Янгиликлар

Мануэль Пеллегрини: "Реал"га қарши ҳужумкор ўйнаш керак"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини "Реал"га қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.


- Европа чемпионлар лигасидаги ярим финал ўйинидан завқ олиш лозим. Чунки "Сити" ҳар доим ҳам бу босқичга қадар етиб келавермайди. Бизни қанчалик муҳим ўйин кутиб турганини барча яхши ҳис этиб турибди. Бўшашмаслигимиз керак, рақиб ҳам финалга чиқишни жуда истамоқда. Улар ҳам бизга ўхшаб ғалабани кўзлаб майдонга чиқишади. Мен фаолиятимни совринларга қараб ўлчамайман. Уч йил ичида қилган ишларимни мевасини кўриш учун финалга йўл олмоғимиз лозим. Шунингдек, жамоам қандай ўйин кўрсатаётгани ҳам мен учун муҳим. "Манчестер Сити" ҳеч қачон ҳимоядан ўйнамайди. Ҳимояланиш орқали финалга чиқиб бўлмайди. Биз ҳужумкор футбол кўрсатишимиз лозим. "Реал"га қарши ҳужумкор футбол ўйнаймиз. Финалга фақат шу йўл орқали чиқишимиз мумкин. Барча мураббийлар соврин, айниқса ЕЧЛда ғолиб бўлишни орзу қилади. Мен яна қайтараман, менга жамоам чиройли ўйнаб ғалаба қозониши муҳимроқ.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика