UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

Мане Марезга қарши. Сенегал - Жазоир (преьвю) Янгиликлар

Мане Марезга қарши. Сенегал - Жазоир (преьвю)

Бугун, 20 июль куни Африка Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Турнир мезбони Миср ҳал қилувчи баҳсгача етиб кела олмади. "Фараонлар" ўрнига Сенегал ва Жазоир соврин учун курашишади.


Турнирдаги йўли

Жазоир ва Сенегал терма жамоалари гуруҳ босқичида битта квартетдан жой олишди. Биринчи ўрин учун курашда "Саҳро Тулкилари" сенегалликларни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди ва 3та ўйинда 9 очко тўплашга муваффақ бўлишди. Сенегал 6 очко билан иккинчи ўринни банд этди.

Жазоир терма жамоаси плей-оффда Гвинея (3:0), Кот-д'Ивуар (1:1, пен. серияси 4:3) ва Нигерияни (2:1) таслим этишди. Жазоирликларнинг сўнгги икки ўйинига кўп куч сарфланди. Аввалига улар ивуарликлар билан 120 дақиқа ўйнашди ва асабий пенальтилар сериясида иштирок этишди. Бир неча кун ўтиб Жазоир қўшиб берилган 5-дақиқада финал йўлланмасини қўлга киритди.

Сенегал терма жамоасининг финалга чиқиши осонроқ кечди. 1/8 ва 1/4 финал босқичларида "Теранга Шерлари" кучли ҳисобланмаган Уганда (1:0) ва Бенинни (1:0) таслим этишди. Фақат ярим финал босқичидагина асабийлашишга тўғри келди. Тунисга қарши 90 дақиқа ичида бирорта гол урилмади, бироқ жамоалар биттадан пенальти тепишди. Экстра-таймда Тунис терма жамоасининг ҳимоячиси автогол орқали масалани ҳал қилди.


Қизиқарли маълумотлар

Сенегал битта гол ўтказиб юборди, ўша гол Жазоирга тегишли

Тепароқда Сенегал ва Жазоирнинг гуруҳ босқичидаги натижалари ҳақида ёзгандик. Алиу Сиссе жамоаси фақат битта учрашувда мағлуб бўлган. "Теранга Шерлари" қолган баҳсларда "қуруқ" ҳисобда ғалабага эришишди. Бу ерда бир жиҳатга эътибор қаратиш керак: Сенегал қитъа биринчилигида икки нафар дарвозабон хизматига мурожаат қилди. Турнирнинг илк учрашувларида Эдуар Менди майдонга тушди (у Жазоирдан гол ўтказиб юборди), кейинги баҳсларда дарвозани Альфред Гомис қўриқлади. 25 ёшли футболчининг қуруқ серияси 390 дақиқани ташкил қилади.


Рақамлар бўйича Жазоир жуда орқада эмас: 6та учрашувнинг 4тасида дарвоза даҳлсизлиги сақлаб қолинган. Бироқ 1/4 ва 1/2 финалларда Раис М'Боли биттадан гол олиб чиқди.


Маҳаллий мураббийлар

АК-2019 (Африка Кубоги-2019) - тарихий турнир ҳисобланади. Ушбу мусобақа тарихида илк марта 24та жамоа Африка Кубогида иштирок этди, турнир ёзда ўтказилди. Аммо энг асосийси - финалда икки маҳаллий мураббийлар - Жамель Бельмади ва Алиу Сиссе тўқнаш келишади.

Жазоир терма жамоаси бош мураббийи Бельмади фаолиятини Қатарда ўтказиб, маҳаллий ва миллий жамоани шуғуллантирган. У 2018 йилда "Саҳро Тулкилари" устозига айланган.

Сенегал терма жамоаси бош мураббийи Сиссе 2015 йилдан бери миллий жамоани бошқаради. У ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган - жаҳон чемпионати ва Африка Кубоги финалларида иштирок этиш. Биринчиси ҳозирча амалга ошмади, бир йил олдин Сенегал хатто ЖЧ плей-оффига чиқа олмади, аммо Мисрда мақсаднинг ярми бажарилди.


Энг қизиғи, жамоаларнинг мураббийлари ўша давлатдан, футболчиларнинг катта қисми эса бундай эмас. Финал учрашувида майдонга тушиши кутилаётганларнинг кўпчилиги Францияда туғилишган.


Тарихий имконият ёки хатони қандай тўғирлаш керак

Сенегал терма жамоаси ҳеч қачон Африка Кубоги ғолиби бўлмаган. 2002 йилда жамоа финалгача етиб бориб, пенальтилар сериясида Камерунга (2:3) мағлуб бўлган. Алиу Сиссе ўша серияда гол ура олмаган уч футболчининг бири ҳисобланади.

Жазоир терма жамоаси ўз тарихида бир марта Африка Кубогини қўлга киритган, бу 1990 йилда содир бўлган.


Кулибалининг дисквалификацияси

Дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири дисквалификация туфайли соврин учун баҳсда иштирок этмайди. Нима қилиш керак? Калиду Кулибали ўрнига Салиф Сане майдонга тушиши кутилмоқда. Сане Кулибалининг ўрнини босади дейиш қийин, чунки "Наполи" футболчисини 100 млн. еврога баҳолашмоқда.



Садио Мане пенальтидан гол урадими?

Сенегал терма жамоасининг етакчиларидан бири Садио Мане 5та баҳсда 3та гол уришга муваффақ бўлди, бироқ икки марта пенальтидан фойдалана олмади. Садио Мане гуруҳ босқичида Кенияга, 1/8 финалда эса Угандага гол урмади.

Пенальтилар африкалик футболчиларнинг энг кучсиз томонига айланиб бормоқда. Бир неча кун олдин Сенегал ва Тунис асосий вақтда пенальтилардан фойдалана олишмади, ғолиб экстра-таймда аниқланди.

Жазоир терма жамоасида ҳам пенальтини голга айлантира олмаган футболчи бор. Ҳужумчи Боғдод Бунеджа Кот-д'Ивуарга қарши чорак финалда ҳисобни 2:0 қилиш имкониятини йўққа чиқарди.



"Манчестер Сити" vs "Ливерпуль"

Хатто Африка Кубоги финалида ҳам Англиянинг энг яхши жамоалари тўқнашувини кўришимиз мумкин. Жазоир терма жамоаси етакчиси Рияд Марез Садио Мане каби турнирда учта гол урди.

Футболчилар ўз клубларида иккинчи даражали ролда. Садио Мане бир неча йилдан бери Муҳаммад Салоҳ соясида, Рияд Марез эса мавсум охирида захира футболчисига айланиб қолди. Шунга қарамасдан иккала футболчи тарихий чемпионлик пойгасига ўз хиссасини қўшишди. Муҳаммад Салоҳ узоқ вақт гол ура олмаганда "Ливерпуль" Мане туфайли ғалабаларга эришди, Марез эса "Энфилд"даги ўйин охирида пенальтини голга айлантира олмади ва баҳс дуранг билан якунига етди.


Тахминий таркиблар:


Сенегал: Гомис, Сабали, Сане, Куяте, Гассама, Ндиайе, Севе, Гейе, Мане, Ньянг, Диатта.


Жазоир: М'Боли, Бенсебайни, Бенламри, Манди, Зеффане, Гедиура, Беллаили, Беннасер, Фегули, Марез, Бунеджа.


Қайси жамоа ғалаба қозонади? Фикрларингизни изоҳларда ўқиймиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика