Манчини ва Анчелотти Италия терма жамоасини бошқариш учун асосий номзодлар

Aziz Tukhtamuradov
25 мар 2018, 19:39
Роберто Манчини ва Карло Анчелотти Италия терма жамоаси бош мураббийи лавозими учун асосий номзодлар қаторида кўрилмоқда.

Маълум бўлишича, Анчелотти билан бу борада дастлабки музокаралр ўтказилган. Терма жамоа учун янги мураббийнинг номи 20 май куни эълон қилиниши маълум қилинди.

Айни пайтда "Скуадра Адзурра"да вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажараётган Луижи ди Бьяжо терма жамоа мураббийлари штабидан ўрин эгаллайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport