Манчини FA таклифига кўра, Англия - Мальта учрашувига ташриф буюради

Aslanov Jasurbek
8 окт 2016, 16:01
Италиялик мутахассис Роберто Манчини Англия футбол ассоциацияси томонидан Англия ҳамда Мальта ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш ўйинига таклиф қилинди.

Маълум бўлишича, "Манчестер Сити" ва "Интер" собиқ бош мураббийи "Уэмбли"да баҳсни кузатади.

Сэм Эллардайснинг можароли истеъфосидан сўнг Манчини Англия терма жамоаси бош мураббийлиги учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia