

"The Athletic" хабарига кўра, Харри Магуайр, Антони Марсьяль ва Антони каби футболчилар жароҳатда ва Европа Лигаси учрашувига қадар тикланиб улгурмайди.
Магуайр тиззасидан олган жароҳатини даволатмоқда, Марсьяль ҳамда Антони эса мушакларидан ноқулайлик сезмоқда.
МЮнинг "Барселона"га қарши жавоб ўйини 23 февраль оқшомида "Олд Траффорд"да бўлиб ўтади. Дастлабки баҳсда томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангни қайд этишганди.



