

Ҳужумчи сўровномада 74 фоиз овоз тўплади. Шунингдек, сўровномада Давид Де Хеа (21%) ҳамда Неманя Матич (5%) ҳам бор эди.
Роналду МЮда кетма-кет иккинчи марта ойнинг энг яхши футболчиси бўлмоқда. У ушбу мавсумда тўрт марта шундай эътирофга сазовор бўлди.
37 ёшли форвард ушбу мавсумда 28 ўйинда 17 гол ва 3 ассист қайд этди.



