

Учрашувнинг биринчи бўлими сўнгги дақиқаларида Маркус Рэшфорд томонидан киритилган гол "қизил иблислар"га ғалаба келтирди.
Энг қизиғи бу мавсумда, илк марта "Юнайтед" кетма-кет икки ўйинда гол ўтказиб юбормасдан ғалабага эришди. Ўз навбатида бу натижада Давид Де Хеанинг хизматлари жуда катта.
"Тоттенхэм" эса бу мавсумда ҳали кетма-кет икки марта ўз майдонида мағлуб бўлмаганди. Жамоа ўтган сафар "Уэмбли"да "Вулверхэмптон" томонидан тор-мор этилди.



