"Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" 5 августда ўртоқлик ўйини ўтказади

Tolibjon Qosimov
12 июн 2018, 12:42
Англия ва Германиянинг гранд жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказишади.

"Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" жамоалари ўртасидаги баҳс 5 август санасида "Альянц-Арена" стадионида ўтказилади.

"Манчестер Юнайтед" клуб телевиденияси ўйинни тўғридан-тўғри трансляция қилади.

Бундан ташқари, МЮ ёзда АҚШда турне ўтказади ва унда "Америка", "Сан-Хосе Эрткуэйкс", "Милан", "Ливерпуль" ва "Реал" жамоалари билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: manutd.com