"Манчестер Юнайтед" Сульшерга уч ўйинлик имконият берди

Aslanov Jasurbek
27 окт 2021, 19:08
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшерга ўз лавозимини сақлаб қолиш учун учта ўйинга имконият берилди.

Унда "қизил иблислар" "Тоттенхэм" (30 октябрь), "Аталанта" (2 ноябрь) ва "Манчестер Сити" (6 ноябрь)га қарши майдонга тушади.

Боз устига, агар ўйинлардан бири "Ливерпул"га (0:5) қарши ўйин сингари муваффақиятсиз кечса, клуб раҳбарияти мураббийни эртароқ истеъфога чиқариши мумкин.

"Манчестер Юнайтед" аллақачон янги мураббий қидиришни бошлаган. Манкунианликлар раҳбарияти норвегиялик мураббий учун учта ўйинлик имконият берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph