"Манчестер Юнайтед" Санчо борасида "Боруссия" билан келишиб олди

Mirjalol Normatov
30 июн 2021, 23:13
Дортмунднинг "Боруссия"си ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо фаолиятини АПЛда давом эттиради.

"Bild" хабарига кўра, немис клуби "Манчестер Юнайтед"нинг таклифига розилик берган. Унга кўра, трансфер суммаси 85 млн еврони ташкил қилса, яна 10 млн евро бонуслар тарзида тақдим қилиниши мумкин.

Санчо МЮ билан 5 йиллик шартномага имзо чекади ва бу Евродан кейин эълон қилиниши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild