"Манчестер Юнайтед" сафардаги мағлубиятсиз ўйинлар сони бўйича АПЛ рекордини янгилади
29 авг 2021 23:20
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" сафардаги мағлубиятсиз ўйинлар сони бўйича АПЛ рекордини янгилади
Англия Премьер-лигасининг учинчи турида "Манчестер Юнайтед" клуби "Вулверхэмптон"ни мағлубиятга учратди (1:0).
Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари АПЛнинг кетма-кет 28 учрашувида сафардаги ўйинларда мағлубиятга учрамади. Жамоа баҳсларда 18 ғалаба ва 10 дуранг қайд этди.
Шу тариқа МЮ 2003 йил апрелидан 2004 йил сентябригача меҳмонда мағлуб бўлмаган "Арсенал" рекордини янгилади.
"Қизил иблислар" сафардаги кейинги учрашувини 18 сентябрь куни "Вест Хем"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар