"Манчестер Юнайтед" рус ҳамкори билан шартномани бекор қилди

Оқил Абдубарноев
25 фев 2022, 19:05
"Манчестер Юнайтед" Украинадаги вазият туфайли "Аэрофлот" билан ҳамкорликни тўхтатди.

“Украинадаги воқеалар муносабати билан "Аэрофлот" билан ҳамкорликни тўхтатдик.

Биз бутун дунё бўйлаб мухлисларимизнинг хавотирига шерик бўламиз ва жабрланганларга ҳамдардлик билдирамиз”, — деди инглиз клуби вакили.

"Манчестер Юнайтед" Чемпионлар лигасида "Атлетико"га қарши ўйин учун Россия авиакомпанияси рейсида учмаган эди. Кеча Буюк Британия "Аэрофлот"га қарши санкциялар киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/sistoney67