

Клуб хўжайинлари аргентиналик футболчининг трансферидан 12 миллион фунт стерлингдан кам пул ишлашмоқчи эмаслар.
Мураббийлар штаби ҳам янги мавсум учун Рохога ишонч билдиришмайди ва шу сабаб МЮ у билан хайрлашишга тайёр.
Ҳимоячи учун "Эстудиантес" ва "Бока Хуниорс" клублари даъвогарлик қилмоқда.
Рохо жорий мавсум МЮ сафида АПЛда 2та, Европа Лигасида эса 4та ўйин ўтказди.



