

Маълумотларга кўра, манкунианлар ёзда футболчи билан янги шартнома шартларини келишиб олмоқчи.
Эррера ва МЮ ўртасидаги ҳозирги битим яна бир йил амалда. "Манчестер Юнайтед" футболчи билан узоқ муддатли келишув имзолаш ниятида.
27 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум АПЛнинг 25 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 5 та голли пас берди.



