ПСЖ Эррерани "Атлетик"га бир мавсумга узайтириш имконияти билан бир йилга ижарага берди

Alisher
28 авг 2022, 11:33
Ярим ҳимоячи Андер Эррера "Атлетик"га қайтди.

Бильбао клуби 33 ёшли футболчи билан ижара асосида шартнома имзоланганини эълон қилди. Келишув бир йилга мўлжалланган, аммо ўйинчи мос равишдаги банд фаоллашса, келаси мавсум ҳам жамоада қолиши мумкин.

Эррера 2011 йилдан 2014 йилгача "Атлетик"да ўйнаган, шундан сўнг "Манчестер Юнайтед"га йўл олган, якунда эса 2019 йилда ПСЖга ўтган.


Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: athletic-club.eus

Сўнгги янгиликлар

Барча ›