"Манчестер Юнайтед" Доннарумма атрофидаги вазиятни кузатмоқда

Mirjalol Normatov
10 мар 2021, 00:31
"Милан" дарвозабон билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти.

"Милан" посбони Жанлуижжи Доннарумма ёзги трансферлар вақтида клубини ўзгартириши мумкин.

"Football Italia" нашрининг хабарларига кўра, "Манчестер Юнайтед" ёзда Доннарумма билан шартнома имзолаши мумкин.

Футбочининг агенти Мино Райола мижози учун йилига 10 млн евро талаб қилмоқда. "Милан" футболчига бунчалик кўп маош бера олмайди. 

Олдинроқ 22 ёшли дарвозабонга "Челси" ва ПСЖ қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.

Жорий мавсумда А Серияда Доннарумма 25 ўйин ўтказди ва шундан 8 тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia