

Маълум бўлишича, "қизил иблислар"нинг асосий трансфер мақсади "Атлетико" форварди Антуан Гризманн бўлиб қолмоқда. Агар франциялик билан келишиб бўлмаса, рўйхатнинг кейинги бандида Обамейянг бўлади.
МЮга габонлик учун курашда "Тяньцзинь Цюаньцзянь" рақобатчилик қилиши мумкин. Хитой клуби раҳбарияти 27 ёшли форвардга йиллик 50 млн. евро маош таклиф қилди. Футболчининг оиласи Хитойга кўчиб ўтишни маъқул кўрмоқда.



