"Манчестер Юнайтед" Кейн учун 45 млн. фунт беришга тайёр

Aslanov Jasurbek
15 май 2015, 11:41
"Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм" ҳужумчиси Гарри Кейн хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Қизил иблислар" раҳбарияти Луи ван Галга ёзги трансфер даврида жамоани кучайтириш учун 150 млн. фунт ажратиб берди. МЮ ПСВ билан Мемфис Депай борасида келишиб олди ва "Бёрнли" ҳужумчиси Дэнни Ингсни ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ван Гал ўнг қанот ва марказий ҳимоячи, ярим ҳимоячи харид қилишни ўйлаб турибди. Бундан ташқари, голландиялик мутахассиснинг асосий мақсади "шпорлар"дан Гарри Кейнни сотиб олиш. Манкунианлар бу футболчи учун 45 млн. фунт беришга тайёр.

Кейн бу мавсум Премьер-лиганинг 32та учрашувида майдонга тушиб, 20та гол урган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com