UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  0 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  48 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  3 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  18 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  4 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  11

Манчестер vs Лондон. Гвардиоланинг "снайперлари" Венгер болаларига қарши. Превью Янгиликлар

Манчестер vs Лондон. Гвардиоланинг "снайперлари" Венгер болаларига қарши. Превью

Бугун Англияда катта футбол байрами.

Кеча Премьер-лигада 11-турга старт берилган эди. Бугун эса турнинг бирйўла иккита марказий учрашуви бўлиб ўтади. Қуйида улардан биринчисига бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 11-тур

"Манчестер Сити" – "Арсенал"

05.11.2017, 19:15

"Этихад стэдиум"

Бош ҳакам: Майкл Оливер (Нортумберленд)


Бугунги учрашувлар орасида энг қизиқарли ўтиши кутилаётган тўқнашув. Боиси, ҳар икки жамоа ҳам асосан ҳужумни ёқтиради. Охирги ойларда Европанинг энг кучли клуби бўлиб турган Гвардиола шогирдлари чиройли футболни ёқтирадиган Венгер болаларига ҳам голлар ёмғирини ёғдиришга уриниб кўришади. Лекин, "Арсенал" бугунги рақибини сўнгги пайтларда қандай енгиш мумкинлигини тез-тез намойиш этиб келаяпти.

"Манчестер Сити" айни пайтда турнир жадвалида якка пешқадам. "Шаҳарликлар" исталган жамоага хоҳлаганча гол уришмоқда. Таркибда фақат Компани ва Менди жароҳат боис бугун жамоага ёрдам бера олишмайди. Қолганлар соппа-соғ ва бугунги жангга тайёр. "Сити"нинг асосий қуроли юқори даражадаги ҳужумкор ўйинчилар бўлиши аниқ. Де Брюйне, Давид ва Бернарду Силва, Сане, Стерлинг, Жезус ва Агуэролар қанча истаса, шунча гол урмоқда. Уларнинг ҳар биридан хавф кутиш мумкин, бундай ҳолатда кимгадир қарши персонал ўйинчи қўйиш бефойда. Уларга ўз ишларини қилишга ҳалақит қилишнинг энг яхши йўли тўпни имкон қадар уларга бермаслик. Тўп назорати "Сити"га ўтса хавф кутаверинг.


"Арсенал"да эса жароҳатланганлар етарлича бор. Мустафи, Уэлбек, Оспина ва Чэмберс ўйнамаслиги аниқ. Бундан ташқари, Сеад Колашинацнинг майдонга тушиши ҳам сўроқ остида. Сеал Европа лигасидаги ўйинни ўтказиб юборди ва бугун ўйинда иштирок этиши сўроқ остида. Венгер унинг ўйнай олишига умид қилмоқда.

"Тўпчилар" охирги пайтларда бироз ўзларига келиб олгандек кўринишмоқда. Жамоа чемпионатда голлар урмоқда, ўйинни бошқарувчи асосий фигуралар ҳисобланган Рэмси ва Озил формага кириб олди дейиш мумкин. Санчес ва Лаказеттнинг кайфияти чоғ бўлса бугунги рақибга қарши нимадир қилиш мумкин.

Умумий олганда, бугун мезбонлар фаворит. Чунки, ҳозир "Сити" Европанинг исталган клубига камида 2та гол ура оладиган ҳолатда. "Арсенал" ғалаба қозониш учун эса руҳий тайёргарлик ва камсимум кам хато қилиш жуда муҳим.



Қизиқ:

- "Манчестер Сити" клуби "Арсенал"ни барча мусобақаларда охирги 9та ўйинда бор йўғи 1 маротаба мағлуб этган (1 ғалаба, 4 дуранг, 4 мағлубият);

- "Сити" жорий мавсум АПЛда ҳисобда олдинга чиқиб олган 9 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган, "тўпчилар" эса ҳисобда ортда бораётиб ғалабани рақибдан илиб кетиш борасида энг яхшилар - 3та ўйин;

- Серхио Агуэро ушбу жамоаларнинг барча мусобақалардаги сўнгги 7та тўқнашувида 5та гол урган.



Мураббийлар фикрлари:

Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити"): "Қийин бўлади. Умид қиламан, биз Неаполдаги ўйиндан хулоса чиқариб мухлисларимизга спектакль қўйиб берамиз. Энг муҳими - яхши ўйнаш ва ғалаба қозониш".

Арсен Венгер ("Арсенал"): "Биз яхши ҳимояланишни хоҳлаймиз, лекин сиз у ерга бориб фақат ҳимояда ўйнай олмайсиз. Ҳимоянинг энг яхши кўриниши баъзида ҳужум ҳисобланади".


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ


Толибжон Қосимов


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика