

"Манчестер Юнайтед" бир неча ойдан буён ярим ҳимоячининг трансфери борасида "Вест Хэм" билан музокаралар олиб боришга уринаётганига қарамай, келишув ҳалигача якунланмаган.
Натижада Манчестернинг бошқа клуби "Сити" бундан фойдаланиб қолмоқчи. Манбанинг ёзишича, "шаҳарликлар" Райсни яқин келажакдаги устувор мақсад деб ҳисоблашмоқда.
Жамоа раҳбарияти инглиз футболчисини 36 ёшли Фернандиньонинг ўринбосари сифатида кўрмоқда. Эслатиб ўтамиз, яқинда Лондон клубининг хўжайинлари Райсга 100 миллион евро миқдорида нарх белгилаганди.



